Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзаобод туманида ҳоким ўзгарди

Мирзаобод туманида ҳоким ўзгарди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги.

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун Мирзаобод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Раҳмонқулов Ориф Худойбердиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Мирзаобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. 

Депутатлар томонидан Умаров Абдурахим Абдулхамидович номзоди Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

А.Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг