Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиз қидирган сиҳатгоҳ — «Кўҳинур»

Сиз қидирган сиҳатгоҳ — «Кўҳинур»

Тошкентдан узоқ эмас, 35-40 километр йўл босиб чиқсангиз, Қуйичирчиқ туманидаги «Кўҳинур» санаторийсига етиб келасиз. Бу ерда йилига 4000 нафар бемор соғломлаштирилади.

Санаторийнинг қандай афзалликлари бор? Биринчидан, у тинч ва баҳаво ҳудудда жойлашган. Майдони 5 гектардан ортиқ бўлиб, шаҳар шовқини, машиналар сигнали ва сурункали ишдан чарчаган асабларни тинчлантириш учун аъло жой.

Соғлиқни тиклаш учун эса шифобахш балчиқ, парафин, физотерапия бўлимлари фаолият юритмоқда. Шунингдек сув муолажаларини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Мазкур сиҳатгоҳда юрак қон томир, марказий ҳамда периферик нерв тизими, тери, церебрал, артеросклероз, таянч ҳаракат тизими, жароҳатдан кейинги асоратлар, урологик, гинекологик ва ошқозон-ичак касалликлари муолажа қилинади. Санаторийда малакали ва хушмуомала мутахассислар фаолият юритмоқда.

«Кўҳинур»нинг яна бир афзал жиҳати — санаторий яқинда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қурилиш жараёнида жаҳон тажрибаси ўрганилган ва қўлланилган. Шу боис ушбу маскан анча-мунча меҳмонхонадан қолишмайдиган шароитга эга. Кенг ва шинам хоналарда дам олган одамнинг дили яйрайди.

Сиҳатгоҳ замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, спорт майдонлари ва болалар майдончалари ташкил этилган.

Маълумот учун: 70-202-01-03, 97-604-89-34 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг