Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сочидан Тошкентга янги рейс қўйилди – парвозлар ҳар чоршанба амалга оширилади

Сочидан Тошкентга янги рейс қўйилди – парвозлар ҳар чоршанба амалга оширилади

Фото: Xabar.uz

«Қанот Шарқ» авиакомпанияси 17 ноябр куни Тошкентдан Сочига илк парвозини амалга оширди. Қайд этилишича, ушбу рейс йўналиш бўйича парвозлар сонини ҳафтасига учтагача ошириш имконини берган.

Тошкент-Сочи-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейс ҳафтада бир марта амалга оширилади, йўлнинг тахминий вақти 3 соат 50 дақиқани ташкил қилади. Таъкидланишича, самолёт чоршанба кунлари парвоз қилади. Парвоз даври куз-қиш навигацияси охиригача давом этади.

Маълум қилинишича, 1 июлдан Сочи аэропортидан Ўзбекистон пойтахтига парвозлар қайта тикланган. Илгари бу йўналишда фақат пайшанба ва якшанба кунлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ хизмат кўрсатиб келган. Эндиликда «Қанот Шарқ» авиакомпанияси ҳафтанинг чоршанба кунлари доимий парвозларни амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг