Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соддалаштирилган тартибда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш энди Фарғона шаҳрида ҳам амалга оширилади

Соддалаштирилган тартибда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш энди Фарғона шаҳрида ҳам амалга оширилади

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, эндиликда соддалаштирилган тартибда ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш Фарғона шаҳрида ҳам амалга оширилади. 

Ҳозирги кунда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш давлат хизмати тажриба-синов тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилмоқда. Тошкент шаҳрининг Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманлари, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туман, Наманган вилоятининг Наманган шаҳа ва Қўқон шаҳар Давлат хизматлари марказлари орқали мазкур хизмат соддалаштирилган тартибда аҳолига кўрсатиб келинмоқда.

Бунинг учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони, шунингдек ЭКОИҲнинг 70%и миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилиши белгиланган.

Шу сабабли, фуқаролардан юқоридагидек ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг