Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ биринчи ўринбосари вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ биринчи ўринбосари вафот этди

Соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият олиб борган фидойи шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Султонов 76 ёшида вафот этди.

Р. Султонов 1947 йилда туғилган. 1973 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини ушбу таълим муассасасида илмий ходим сифатида бошлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида реаниматолог-шифокор, Реанимация бўлими мудири, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда самарали меҳнат қилган.

У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвонига сазовор бўлган.

Xabar.uz нашри марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг