Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ боғчада бўëқ суюлтиргич ичиб қўйган бола юзасидан маълумот берди

ССВ боғчада бўëқ суюлтиргич ичиб қўйган бола юзасидан маълумот берди

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда боғчада бўëқ суюлтиргич ичиб қўйган 5 яшар бола оғир аҳволда реанимацияда эканлиги ҳақида  хабарлар тарқалган. Ҳолат юзасидан  Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди. 

Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи 5 яшар Лочинбек Шарипов 32-сонли «Қалдирғоч» болалар боғчасида билмасдан бўëқ суюлтиргич (разбавитель) ичиб қўйгани оқибатида 22 август куни туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига мурожаат қилган ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Унга бўёқ эритиш воситасидан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Бўлимда шифокорлар томонидан беморнинг ошқозони ювилиб, зудлик билан интенсив даво муолажалари олиб борилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида бемор аҳволи яхшиланди ва эртаси куни болалар бўлимига ўтказилган. Мазкур бўлимда ҳам даво муолажалари давом эттирилган ҳолда 24 август куни шифокорлар текширувига кўра, аҳволи қониқарли деб топилиб, уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, 28 август куни туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ мутахассислари Шарипов Лочинбек Жасурбек ўғлининг уйига бориб, уни қўшимча кўрикдан ўказишган. Текширув натижаларига кўра, боланинг аҳволи қониқарли ва соғлом. Айни пайтда у шифокорларнинг доимий назоратида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг