Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ бошқармаси бошлиғи ҳоким этиб тайинланди

Солиқ бошқармаси бошлиғи ҳоким этиб тайинланди

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги.

Зарбдор туманига янги ҳоким тайинланди. 17 январ куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Зардор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Бекзод Турғуновични таништирди. 

Вилоят ҳокимининг Тошпўлатов Бекзод Турғуновични Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Маълумот учун: 2024-йилнинг 28-декабрь кунида Зарбдор тумани ҳокими Рузиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг