Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаттиқ совуқ сабаб «Ҳудудгазтаъминот» аҳолига мурожаат қилди

Қаттиқ совуқ сабаб «Ҳудудгазтаъминот» аҳолига мурожаат қилди

Фото: «Xabar.uz»

«Ҳудудгазтаъминот» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши муносабати билан аҳолига газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш бўйича мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлашда газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарур. Газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймаслик ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилиш сўралган.

«Ҳудудгазтаъминот»нинг 16 мингдан ортиқ ходимлардан иборат жамоаси кеча-ю кундуз зангори ёқилғини мамлакатнинг ҳар бир истеъмолчисига етказиб бериб, жамиятимизнинг фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда. Шунинг учун ҳам «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун фуқаролардан табиий газ истеъмолига онгли равишда ёндашишларини ва ундан оқилона фойдаланишларини сўрайди, — дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, айни пайтда «Ҳудудгазтаъминот»нинг 16 мингдан ортиқ ходимдан иборат жамоаси кеча-ю кундуз хизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам «Ҳудудгазтаъминот» фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун фуқаролардан табиий газ истеъмолига онгли равишда ёндашишларини ва ундан оқилона фойдаланишларини сўради.

Шунингдек, истеъмолчиларга табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлиги ҳам эслатиб ўтилган. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

Табиий газ таъминотини қайтадан бошлаш учун тўловни амалга ошириш ва ҳисоблагич блокланиб қолишини олдини олиш мақсадида, уни ёқишдан олдин барча газ ускуналарини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли Enter тугмасининг уч марта босилиши ёнилғи таъминотини давом эттиришга имкон беради.

Нотўғри ёқилганлиги сабабли «ақлли» ҳисоблагич «блокировка» бўлиб қолган бўлса 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак бўлади ва «Ҳудудгазтаъминот» Call-маркази операторлари ҳисоблагични тизимга улашда ёрдам беради.

Аввалроқ 11—12 декабрдан бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши, ҳаво ҳарорати кечаси 17 даражагача пасайиши мумкинлиги айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг