Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ: коронавирус бўйича  1105 — «Call-center» 1003  билан бирлаштирилди

ССВ: коронавирус бўйича  1105 — «Call-center» 1003  билан бирлаштирилди

Фото: ССВ

Юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашган шароитда аҳолининг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Бу тезда самара бериб, аҳолидан келаётган мурожаатлар оқими бир тизимга тушишига сабаб бўлди. Сўнгги вақтларда уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериш мақсадида туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли «Call-center»га мурожаатларнинг кескин камайгани кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, айни пайтга келиб, коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани инобатга олиниб, 1105 қисқа рақамли «Call-centеr» фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ва унинг вазифаларини 1003 — «Call-марказ»ига юклатиш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг