Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Статистика агентлигига янги раҳбар тайинланди

Статистика агентлигига янги раҳбар тайинланди

Президентнинг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.

Январ ойида Статистика агентлигининг аввалги раҳбари Баҳодир Бегалов ишдан олинганди.

Беҳзод Ҳамраев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган. 2008 йилдан буён Марказий банк тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг