Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сумалак базми»нинг ярим-ялонғоч қатнашчилари 15 суткага қамалди

«Сумалак базми»нинг ярим-ялонғоч қатнашчилари 15 суткага қамалди

Фото: Видеодан кадр

2021 йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги «Сахара» кафеси олдида шу кафеда ишловчи бир гуруҳ хотин-қизлар ярим-ялонғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео тарқалганди.

23 март куни мазкур аёлларга нисбатан ҳолат Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилди.

Уларнинг 3 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун суткасига БҲМнинг 15% миқдорида жами 551 200 сўм ундирилиши белгиланди.

«Сумалак базми»нинг қолган уч нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, оилавий аҳволи, фарзандлари борлиги инобатга олиниб, БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг