Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 66 ёшли шахс «киллер» ёлламоқчи бўлди

Сурхондарёда 66 ёшли шахс «киллер» ёлламоқчи бўлди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А ўз қариндошини ўлдириш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилади ва унга 50 миллион сўм ваъда қилади.

Жорий йилнинг 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. олдиндан келишилган пулдан 1,8 миллион сўмни «киллер»га бераётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. 

Ҳозирги вақтда ўз ҳаётини детектив киноларга айлантирмоқчи бўлган М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг