Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёга янги раҳбар тайинланди

Сурхондарёга янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Сурхондарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди.

Унга кўра, шу вақтга қадар Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлади.

Аввалроқ Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг