Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 60 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди

Сирдарёда 60 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди

Фото:«Халқ сўзи»

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сувомборида ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотларни эълон қилди. 

Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Самандар Ҳикматуллаевнинг айтишича, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан жами 60 мингдан зиёд киши кўчирилган. 

Яна 23 кишига турли сабабларга кўра, тиббий хизмат кўрсатилган, улардан 16 нафари шифохоналарга ётқизилган. 

Чиққан сув Абай канали орқали Арнасой кўлига оқизилмоқда. Сув омборидан сув чиқиши тўхтаб, айни пайтда фалокат жойи таъмирланиб, мустаҳкамланмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг