Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув бўйича хавотирли прогноз: 2040 йилда бизни нима кутади?

Сув бўйича хавотирли прогноз: 2040 йилда бизни нима кутади?

Фото: Xabar. uz

2040 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сув танқислигидан жиддий азият чека бошлайди.

Дунё ресурслари институти тадқиқотига кўра, 2025 йилга келиб дунё аҳолисининг ярми сув танқислигига учраган ҳудудларда яшаши кутилмоқда. 

2030 йилда кучли сув танқислиги туфайли 700 миллионга яқин одам иқлим муҳожирларига айланади. 

2040 йилга бориб Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда 80 фоиздан ортиқ аҳоли сув танқислигидан тўғридан-тўғри азият чека бошлайди. Бу дунё бўйича энг юқори хавфли ҳудуддир.

Келажакда, ҳатто, етарли сув ресурсларига эга мамлакатларда ҳам сув танқислиги сезила бошлайди. Бу бир қатор омиллар - инфратузилма ва сув тақсимлашдаги хатоликлар, ифлосланиш, можаролар ёки сув ресурсларини нотўғри бошқариш билан боғлиқ. Иқлим ўзгариши эса сув танқислиги муаммосини тезлаштириб юборади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг