Тамаки чекувчиларнинг таъм билиш қобилияти йўқолади
Британиялик олимларнинг аниқлашича, тамаки маҳсулотларини чекувчи инсонлар таом таъмини билолмайди. Шифокор Суреш Баггнинг фикрича, чекиш таъм рецепторларига таъсир ўтказиб, иштаҳани йўқотади. Шунингдек, тамаки маҳсулоти организмда метоболизмни кучайтиради, натижада чекувчи инсонлар бирданига вазн ташлайди.
Тамаки маҳсулотини ташлаш орқали эса улар нормал вазн тўплай бошлашади. Қолаверса, 3 ой давомида чекишдан воз кечган кишилар асабийлашиши, иш қобилияти пасайиши ва яна турли нохуш ҳолатларни ҳис этиши мумкин. Бироқ улар яна тўлиқ таъм билиш қобилиятларини тиклашга эга бўлишади. Қолган нохуш ҳолатлар ҳам ўз ўрнида йўқолади.
Мутахассислар, тамаки маҳсулоти чекишни ташлаган одамларга кўпроқ сифатли таомлар, мевалар, сабзавотлар истаъмол қилиш кераклигини ва албатта, шоколаддан бироз тийилишларини маслаҳат беришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter