Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли актёр Машраб Кимсанов вафот этди

Таниқли актёр Машраб Кимсанов вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг бу ёруғ оламни тарк этди.

Машраб Кимсанов «Водиллик келин», «Оловли йўллар», «Отамдан қолган далалар», «Масхарабоз», «Умид», «Зебузар», «Ҳаёт мамот», «Ҳақиқий эркаклар ови», «Сеҳрли қалпоқча», «Онагинам орзуси» каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор «Тоғлик куёв» фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг