Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танқид қилиш мумкинмаслиги ҳақидаги қарорни танқид қилганим учун узр сўрайман

Танқид қилиш мумкинмаслиги ҳақидаги қарорни танқид қилганим учун узр сўрайман

Фото: Xushnudbek.uz

Ҳукуматнинг 2022 йил 14 октябрдаги қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланганди.

Xushnudbek.uz телеграм-канали ушбу қоидаларга муносабат билдирди:

«Бу (суратда — таҳр.) Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларидан парча.

Яъни давлат фуқаролик хизматчилари ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслиги, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслиги керак экан.

Жуда антиқа қоида экан. Масалан, халқ таълими вазирига ижтимоий тармоқларда «Нега мактабларда ҳалигача 3 сменада болалар ўқияпти, нега айрим жойларда битта синфда 40-45 нафар ўқувчи бор, нега айрим жойларда мактаблар вайронага айланган, нима учун сизлар бунга қарамайсизлар, мактаб қурмайсизлар, уларни таъмирламайсизлар?» деб эътироз билдиришса, вазир бунга жавобан «Эътирозингиз ўринли, лекин мактаблар қуриш ва уларни таъмирлаш билан маҳаллий ҳокимликлар шуғулланади, афсуски жойларда ҳокимлар бу ишларни кўнгилдагидек бажармаяпти» деб жавоб бера олмайди-да, шундайми? Чунки у ҳокимликлар (давлат органи) ҳамда ҳокимлар (мансабдор шахс) фаолиятини муҳокама қилган ҳамда мамлакатда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтирган бўлади.

Яъни давлат фуқаролик хизматчилари томонидан билдирилган деярли 99,9% ҳар қандай танқидни энди шунақа баҳолаш мумкин бўлади. Энди ҳамма бир-бирини ва ислоҳотларни мақташи керак шекилли. Хўп, шу билан ислоҳотларимиз яхши бўлиб қолармикин ёки давлат ташкилотлари зўр ишлаб кетармикин, ҳайронман.

Танқид қилиш мумкинмаслиги ҳақидаги қарорни танқид қилганим учун узр сўрайман».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг