Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Темурбеклар мактаби»нинг 1-босқич ўқувчилари қасамёд қилишди

«Темурбеклар мактаби»нинг 1-босқич ўқувчилари қасамёд қилишди

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи «Темурбеклар мактаби» 1-босқич ўқувчиларининг ўқувчилик қасамёдини қабул қилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маросимнинг юқори савияда ўтиши ўтиши учун қасамёд қабул қилиб бўлингач, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фахрий қоровулининг кўргазмали чиқиши, «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларининг қўл жанги бўйича маҳоратлари намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Миллий гвардия Марказий аппарати масъул офицерлари, Миллий гвардия «Темурбеклар мактаби»нинг шахсий таркиби, ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг