Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда IT-парк қурилади

Термизда IT-парк қурилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Термиз шаҳрида жойлашган «Ўзбекистон почтаси» АЖ Сурхондарё филиали фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳозирда Сурхондарё вилоятида АКТ соҳасида хизматлар улушини кўтариш ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ёшларга юқори даромадли янги иш ўринларини яратиш мақсадида Термиз шаҳрида IT-парк ташкил этиш режалаштирилмоқда.

АКТ вазири «Ўзбекистон почтаси» АЖ Сурхондарё филиалининг иш фаолияти кўздан кечириш асносида янги ташкил этиладиган IT-парк лойиҳаси билан ҳам яқиндан танишди ва бинонинг мавжуд бўш турган қисмини замон талаблари асосида таъмирлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда лойиҳани ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг