Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тоғ-кон саноати ва геология вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Тоғ-кон саноати ва геология вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Тоғ-кон ва геология вазирлиги.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

2025 йил 5 сентябр куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов раҳбарлигида марказий аппарат департамент, бошқарма, бўлимлар бошлиқлари, тизимости корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Вазир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция лойиҳалари, илмий изланишлар, трансфорамция ва рақамлаштириш жараёнларининг жадал олиб борилаётганини қайд этган. 

Йиғилишда Феруза Рустамовна Хамидованинг Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Шунингдек, Омонулла Забихуллаевич Насритдинходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилгани қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг