«Тонировка»ни онлайн расмийлаштириш жуда осон (видео)
Айни кунлардаги жазирама иссиқда ҳужжат ишлари билан кўчада юриш, навбатларда туриш ҳеч кимга ёқмаса керак. Аслида бунга ҳожат ҳам йўқ.
Сиз «тонировка» учун рухсатномани 1 июлдан my.gov.uz орқали ҳеч қандай навбатларсиз онлайн расмийлаштиринг. Яна 10 фоизлик чегирмани ҳам қўлга киритинг.
Президент топшириғи билан 1 июлдан:
- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинган (бепул);
- олд ва олд ён ойналарини тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилган;
Мазкур ўзгаришлар 1 июлдан кучга киришини инобатга олиб, my.gov.uz да ушбу хизматдан 1 июлдан тўлақонли фойдаланиш мумкин.
Рухсатномани кўча-кўйда пул эвазига расмийлаштираман деб, шахсий маълумотларингизни бегоналар қўлига топшириб қўйманг.
Рухсатномани шахсан ўзингиз расмийлаштириб кўринг.
Аслида бу сиз ўйлагандан ҳам осон, қулай ва ишончли!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter