Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўра Боболовнинг лавозимидан озод этилиши ҳақида хабарлар тарқалди

Тўра Боболовнинг лавозимидан озод этилиши ҳақида хабарлар тарқалди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Тўра Боболов лавозимидан озод этилиши кутилмоқда» деган мазмунда хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

«Норасмий манбалар томонидан тарқатилган хабарларда гўёки Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ўрнини бўшатиши аниқ бўлгани, бироқ унинг ўрнига номзод танланаётгани боис жараён бироз чўзилаётгани айтилади.

Бу хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, воҳадошларимиздан норасмий манбалар ва ижтимоий тармоқлардаги бу каби асосланмаган ёлғон маълумотларга ишонмасликларини  сўраймиз», дейилади расмий муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалро Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилганди.

Бунга унинг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани (аудио) сабаб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг