Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи оширилади

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Нархлар жорий йилнинг 1 апрелидан оширилади. Нарх ошишига сабаб сифатида мутасаддилар Ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ эканини айтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик бўлган болалар учун кириш бепул.

Хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар ва 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун кириш чипта нархи 20 минг сўм. 16 ёшдан катталар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг