Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга туширилади

Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга туширилади

Тошкент метросининг янги иккита бекати йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизмати хабар берди

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатларида белгиланган техник синов ишлари олиб борилаётгани хусусида хабар берилган эди.

Мазкур синов жараёнлари муваффақиятли ўз якунига етказилди ва ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.

Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди. Шунингдек, май ойи сўнгига қадар яна 20 та замонавий метро вагонлари олиб келиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг