Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент — Сариосиё йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Тошкент — Сариосиё йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Президент топшириғига кўра, мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент – Термиз, Термиз – Сариосиё, Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.

Ишчи гуруҳ томонидан ICAO'нинг халқаро нормаларига мувофиқ, Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, мавжуд инфратузилма, Сариосиё аэродромининг «ATR-72» ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятлари ўрганилди. Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Белгиланган вазифалар амалга оширилганидан сўнг ҳудудга жалб этилган туристлар ва маҳаллий аҳолини авиамобиллигини таъминлаш бўйича «ATR-72», «Let L-410» ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг