Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими мухбирнинг саволига жавоб бера олмай жуфтакни ростлади (видео)

Тошкент шаҳар ҳокими мухбирнинг саволига жавоб бера олмай жуфтакни ростлади (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев мухбирнинг саволига жавоб бера олмай, суҳбат жараёнидан қочиб кетди.

QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова пойтахтда реклама баннерлари нима учун суд қарорисиз, шунчаки олиб ташланаётгани ҳақида ҳокимдан сўради. Ҳар қандай тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини баён этган ҳоким ушбу саволга қандай жавоб беришни билмай, жуфтакни ростлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда пойтахтнинг барча кўчаларида реклама баннерлари бузилмоқда.

Ҳатто, Тошкентда тадбиркорлар реклама баннерларининг суд қарорисиз, ноқонуний бузилишини тўхтатишни сўраб Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишганди. Пойтахт кўчаларида ушбу вазиятга эътиборни қаратиш учун бир қанча реклама баннерлари пайдо бўлганди.

Аммо кўп вақт ўтмай, ўша баннерлар ҳам бузиб ташланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг