Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов биринчи мажлисини ўтказди

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов биринчи мажлисини ўтказди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Хабарга кўра, мажлисда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туман секторлари раҳбарлари, бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари, ташкилотлар масъуллари иштирок этган. Йиғилишда бугун, 16 январ куни Ўзбекистон Президенти ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Президент тилга олган барча камчиликлар, аввало, бугунги кунда долзарб бўлган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилди. Бир ҳафта мобайнида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди. Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилди, дейилади хабарда.

Вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бугун лавозимидан озод этилган, шу пайтгача Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг