Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимияти «ўлмас полк» юриши бўлишини инкор этди

Тошкент шаҳар ҳокимияти «ўлмас полк» юриши бўлишини инкор этди

Тошкент шаҳар ҳокимияти «ўлмас полк» юриши бўлиши ҳақида интернетда тарқаган маълумотларни расман инкор этди.

Интернетда 9-май санасида «ўлмас полк» юриши ўтказилиши ва «Биродарлик қабри»дан тортиб Мустақиллик майдонига қадар давом этиши ҳақида маълумотлар тарқаган эди. Ҳокимият бу маълумотни рад этди.

Хабарда айтилишича, ушбу маълумот нотўғри, чунки тадбир ташкилотчилари рухсат олмаган ва маршрут ҳам тегишли ташкилотлар билан келишилмаган. Пиёдалар йўлаклари бўйлаб бетартиб юришлар эса шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари учун ноқулайликларни юзага келтиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг