Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида ижара нархлари 51,6 фоизга қимматлади

Тошкент шаҳрида ижара нархлари 51,6 фоизга қимматлади

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 16,1 фоизга ошган.

Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 фоиз қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 фоиз билан Хоразм вилоятида кузатилган.

Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 фоизга ошгани кузатилган.

Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 фоизга ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг