Тошкент халқаро аэропортида эндиликда 15 та авиакомпания чипталари сотилмоқда
Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватида, жўнаб кетиш залининг VIP ҳамда CIP заллари ёнида жойлашган кассада эндиликда 15 та авиакомпания чипталарини харид қилиш мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Булар:
- Uzbekistan Airways
- Silk Avia
- Centrum Air
- Qanot Sharq
- Air Samarkand
- Turkish Airlines
- Asiana Airlines
- Lot Airlines
- Belavia
- Air Astana
- Aeroflot
- Ural Airlines
- S7
- Red Wings
- Utair
Бундан ташқари, кассада йўловчилар Uzbekistan Airways, Silk Avia, Centrum Air қўшимча хизматлари учун ҳақ тўлашлари мумкин. Яъни, авиачипталарни харид қилишдан ташқари, чипталарни қайта брон қилиш ва қайта расмийлаштириш, хизмат кўрсатиш классини кўтариш ёки тушириш, ортиқча ва махсус багаж, шу жумладан, ўсимлик ва ҳайвонларни ташиш учун тўловларни амалга оширса бўлади.
Шунингдек, бу ерда «Fast Track» ва аэропортнинг юқори қулайликдаги «CIP Lounge» ва «Анор» заллари хизмати учун тўловни амалга ошириш мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter