Тошкентда инверция ҳодисаси кузатилмоқда: «Ўзгидромет» маълумоти
Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашди. «Ўзгидромет» Тошкентда ҳаво ифлосланиши сабабинини маълум қилди.
Кечадан бошлаб ҳудудимизга нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлаган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида шамол деярли кузатилмаяпти. Хусусан, кечаси (+3…+5°C) ва кундузи (+11…+15°C) ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи эрталабки туман ва ҳарорат инверцияси шаклланишига сабаб бўлди.
Айни дамда шаҳар нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлиб турибди, ёғингарчилик кутилмаяпти.
Ушбу метеорологик омиллар таъсирида атмосферанинг ерга яқин қатламларида ҳаво алмашинуви секинлашди, бу эса ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чекламоқда. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар (ПМ2.5 ва ПМ10) концентрациясининг ошиши кузатилмоқда, дейилади хабарда.
Синоптиклар прогнозларига кўра, эртадан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter