Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бепул автобус қатновлари йўлга қўйилди

Тошкентда бепул автобус қатновлари йўлга қўйилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ҳамда 8I, 9I, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food city савдо мажмуаси автошохбекатига қадар узайтирилди.

Food city савдо мажмуаси маъмурияти томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, «Food city савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати» йўналишида ҳаракатланувчи 6 та бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилди.

Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» маълум қилди.

Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан 10 февралдан бошлаб юқоридаги йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар ҳаракати ўзгартирилади.



Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг