Тошкентда Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди
Бугун, 12 декабр куни Тошкентдаги ТЕAМ университетида «GEW-2022» VI Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (Global entrepreneurship week) бошланди.
Бу йилги ҳафталик «Туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги тадбиркорлик» мавзусига бағишланмоқда.
Ҳафталикнинг очилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, GEN Uzbekistan директори Ҳикмат Aбдураҳмонов, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеҳавит Бен-Ҳиллел, ТЕAМ университети бош директори Aбдурасул Юсупов, ТЕAМ университети декани Эрдоган Экиз, шунингдек, давлат идоралари, тижорат ташкилотлари, университетлар, молия институтлари, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, талабалар ва бошқа манфаатдор шахслар иштирок етмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимов номидан барча иштирокчиларни табриклади.
«Маълумки, туризм соҳаси давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгиланиб, саёҳатларни рағбатлантиришнинг «cashback» ва «tax-free» тизимлари, шунингдек, бизнесни юритиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш механизмлари жорий этилмоқда.
Тадбиркорлик ҳафталиги ахборот алмашиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар, туризм ва меҳмондўстлик соҳасида янги ўсиш нуқталари ва йўналишларини аниқлаш учун муҳим майдондир».
Тадбир давомида Ҳикмат Aбдураҳмонов, Зеҳавит Бен-Ҳиллел ва Aбдурасул Юсуповлар ёш тадбиркорларга маърузалар қилишди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Куннинг иккинчи ярмида «Ўзбекистонда туризм ва меҳмондўстликни бошқариш соҳасидаги ҳозирги тенденциялар ва истиқболлар: ҳукумат, бизнес ҳамжамият ва инвесторлар нуқтаи назари» мавзусида панел муҳокамаси ва «Самарқанд туристик форуми туризм соҳасида фикр алмашиш учун ривожланаётган платформа сифатида» мавзусида тақдимот бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ушбу ташаббус GEN Uzbekistan томонидан олтинчи бор ташкил этилмоқда ва ҳафталикнинг асосий ташкилотчилари ва мезбонлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ТЕAМ университети ҳисобланади.
Маълумот учун, ҳафталик давомида 10 дан ортиқ тадбирлар: муҳокамалар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этилади.
«GEW-2022» 6-Глобал тадбиркорлик ҳафталиги 16 декабргача давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter