Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳарбийларнинг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади

Тошкентда ҳарбийларнинг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади

8 май куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу тадбир Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилади. 

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – «Чорсу» бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – «Халқлар дўстлиги» санъат саройи (Ўзбекситон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) – «Magic City» майдони (Фурқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмаларнинг «Magic city» майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари 8 май куни соат 14:00 да «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг