Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Москва миграция маркази ваколатхонаси очилди

Тошкентда Москва миграция маркази ваколатхонаси очилди

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» кўп тармоқли марказида Москва миграция марказининг ваколатхонаси очилди. Янги манзил Россияда ишлашни режалаштирган ўзбекистонликларнинг ҳаётини осонлаштириш учун мўлжалланган. 

Ваколатхона Москва шаҳридаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беради, россиялик иш берувчилар эса Ўзбекистондан малакали мутахассислар ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади. Талабгорлар учун Москва компаниялари билан онлайн суҳбатлар ташкил этилади ва улар ўзларининг ҳужжатлари Россияга кириш ва ишлашга мос келадими ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради.

Марказ ходимлари патент ёки ишлаш учун рухсатнома, пандемия сабабли жорий талабларни ҳисобга олган ҳолда рўйхатдан ўтиш ва Москвада қолиш қоидалари бўйича барча керакли ҳужжатларни тайёрлаш ҳақида маслаҳат беради. Улар муҳожирда COVID-19 тести ва бошқа керакли ҳужжатларни текширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг