Тошкентда нурли диагностика соҳаси муҳокама қилинди
М. Федорович номидаги клиник санаторийда шу кунларда «Ўзбекистон Республикасида нурли диагностика ривожланишининг долзарб масалалари» халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон, Россия ва Нидерландиядан нурли диагностика соҳасининг тажрибали врачлари ва МРТ ва КТни қўллаш бўйича мутахассислар қатнашди.
Конференциянинг асосий мавзуси – компьютер ва магнит-резонанс томография соҳасида янги амалиёт ва ечимларни жорий қилиш бўлди. Икки кунлик тадбир давомида иштирокчилар замонавий нурли диагностиканинг назарий жиҳатларини муҳокама қилибгина қолмай, юксак технологик жиҳоз қандай ишлашини амалда кўришга ҳам муваффақ бўлдилар.
Илмий-амалий конференциянинг биринчи кунида иштирокчилар спектрал КТнинг юрак ва таянч-ҳаракат аппаратини текширишда, онкологик амалиётда у қандай қўлланилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритдилар, шунингдек МРТ ёрдамида мураккаб диагностик вазифаларни ҳал қилиш усулларини таҳлил қилдилар.
Иккинчи кун мутахассислар қизиқарли клиник ҳолатларни таҳлил қилдилар ва инновацион тиббий жиҳоз ва дастурий таъминот амалиётда қандай қўлланилишининг шоҳиди бўлдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter