Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда прописка «ёпилаётгани» ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди

Тошкентда прописка «ёпилаётгани» ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди

Фото: Xabar.uz

Фуқаролар орасида гўёки Тошкент шаҳрида прописка «ёпилаётгани» ҳақида хабар тарқамоқда. Ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқдир, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг тезкор хабарида.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари белгиланган тартибда фуқароларни доимий рўйхатдан ўтказиш ишларини олиб боришмоқда.

«Агар сизда ушбу масала бўйича саволлар туғилган бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ МваФРБга 71-230-38-16 телефони орқали ёки бевосита туман МваФР бўлинмаларидан бирига мурожаат қилиб, фуқароларни рўйхатга олиш белгиланган тартибда олиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сиздан ваҳимага тушмасликни ва ижтимоий тармоқларда чиққан ҳар қандай хабарга ҳам ишониб кетмасликни сўраймиз. Кўпчиликнинг мақсади – кенг муҳокамага сабаб бўлиб лайк тўплашдир. Оқибатлар ҳақида эса, афсуски, ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг