Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шафқатсизларча калтакланган кар-соқов хизматкорга ҳимоя ордери берилди — ИИББ

Шафқатсизларча калтакланган кар-соқов хизматкорга ҳимоя ордери берилди — ИИББ

Куни кеча имконияти чекланган 24 ёшли Моҳизода В.га шафқатсизлик қилинганлиги факти бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 110 моддаси 2 қисми «в» банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227- моддасига асосан қўлга олинган.

Бундан ташқари, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг