Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда уч нафар ҳокимга рағбат, уч нафарига эса жазо...

Тошкентда уч нафар ҳокимга рағбат, уч нафарига эса жазо...

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли қарори билан пойтахтдаги бир қатор туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда секторлар раҳбарлари раҳбатлантирилди. Айрим туманларники эса, аксинча, жазога тортилди.

Шаҳарда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ «яхши» баҳоланган Миробод тумани ҳокими Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович, Бектемир тумани ҳокими Маҳамадзияев Тапил Равшанович ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Иноғомов Ҳаёт Илясович, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маошига 30 фоиз устамалар тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан белгиланди.

Шунингдек, шаҳарда «қониқарсиз» баҳоланган Шайхонтоҳур тумани ҳокими Тўхтаев Абдуқаҳҳор Ҳасанович, Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарҳод Равшанович ва Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарларига нисбатан — ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима жазоси қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг