Тошкентда ёз ёмғири ёғди (видео)

Тошкентда шамол ва қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» бугун республикамиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ, фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Дам олиш кунлари салқин ва кам нам ҳаво оқими бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Барча жойларда ҳаво булутли бўлади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат июнь ойининг охири учун қулай бўлган кўрсаткич — 27-32 даражагача пасаяди.
Совуқ фронт ўтиши натижасида 26 ва 27 июнда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда тезлиги 23-28 м/с гача етиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter