Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги илк яриммарафон ғолиби 12 миллион сўмга эга бўлади

Тошкентдаги илк яриммарафон ғолиби 12 миллион сўмга эга бўлади

Аввалроқ жорий йилнинг 24 март куни пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро яриммарафони бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эдик.

Марафон иштирокчилари иккита масофага югуришлари мумкин бўлади — 21,097 км (яриммарафон) ва 5 км.лик йўлдош югуриш.

Яриммарафон соат 9:00 да бошланиб, марказий кўчалар бўйлаб ўтади. Старт ва финиш Афросиёб ҳамда Бешёғоч кўчалари кесишмасида («Хумо арена» муз саройи яқинида) жойлашади.

Белгиланган вақт (3 соат) ичида финишга етиб келган иштирокчилар эсдалик совғаларни қўлга киритишади. Яриммарафон масофасида мутлақ ҳисобда 1-8 ўринни эгаллаган аёллар ва эркаклар 12 млн. сўмгача бўлган пул совринлари билан тақдирланади. 5 км.лик масофага югурувчилар ўртасида 1-6 ўринларни эгаллаган қатнашчилар учун 500 мингдан 2 млн.сўмгача бўлган пуллик мукофотлар кўзда тутилган.

Ушбу спорт байрамида ёши 15 дан ошган (5 км.лик масофа учун) ҳамда ёши 18 дан ошган (Яриммарафон масофасида) барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин.

Иштирок этиш қоидалари билан батафсил танишиш ва рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин. Электрон аризалар қабули 20 март куни соат 18:00 гача узайтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг