Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан имтиёзли уй ваъдаси қимматга тушди

Тошкентдан имтиёзли уй ваъдаси қимматга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро Г.Р.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёндамида унга 27 000 АҚШ доллари эвазига эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган имтиёзли уй-жойдан олиб беришини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг