Тошкентдан Иссиқкўлга автобус қатновлари бошланди

Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади.
Бу ҳақда транспорт вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 11 июнь санасидан бошлаб, "Uzautotrans Service" МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади.
Қатновлар ҳар куни Ютонг автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.
Чипта нархи 300 000 сўм этиб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter