Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат! Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сувсиз қолади

Диққат! Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сувсиз қолади

Пойтахтнинг Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси бўйлаб қувурларни кўчириш ва янги иссиқлик магистралини улаш ишлари якунланиши муносабати билан эртага, 7 июн куни, айрим манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Чилонзор тумани: Бешчинор, Диёр, Оқтепа, Боғистон, Дилобод, Халқлар дўстлиги, Нафосат, Қатортол, Катта Навбаҳор, Навбаҳор, Кўтарма, Зарқўрғон ва Фидокор маҳаллалари.

Иссиқ сув таъминоти 7 июн куни кечқурун соат 21:00 гача ишга тушади.

«Veolia Energy Tashkent»» МЧЖ ХК барча ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг