Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг икки туманида электр ўчирилади

Тошкентнинг икки туманида электр ўчирилади

Тошкентнинг айрим ҳудудлари электр энергиясисиз қолади. Бунга таъмирлаш ишлари ва куз-қишга тайёргарлик ишлари сабаб қилиб келтирилган. 

Шу жараёнда Aмир Темур кўчаси бўйлаб Юнусобод подстанциясигача янги, 110 кВ бўлган электр узатиш кабел тармоғи ётқизилди.

2 июл куни Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини електр энергияси билан таъминловчи 110 кВ бўлган электр узатиш кабел тармоғини Л ДОК 110 кВ юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги темир таянч устунларига ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Бу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида, жорий йилнинг 2 июл куни Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида электр энергияси соат 00:00 дан 07:00 га қадар ўчирилади:

- «Иброҳим ота», «Чуқурсой», «Aҳил», «Мояриқ», «Ҳасанбой», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати», «Туркистон», «Йўлариқ», «Aкбаробод», «Тикланиш»,  «Aстробод»,  «Ҳамкоробод», «Исломобод»,  «Собиробод», «Нурмакон» ва «Мингчинор» МФЙларида ва Жомий мавзесида қисман электр энергияси таъминоти тўхтатилади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг