Тошкентнинг икки туманида газ вақтинча ўчирилади

Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилган.
Қуйидаги кўчаларда вақтинча газ таъминоти бўлмайди:
- Шайхонтоҳур тумани — 24 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар «Нуробод» кўчасидаги 43 та хонадонларда;
- Янгиҳаёт тумани — 24 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар «Олчазор», «Бирлик», «Сергели 11», «Лутфикор» кўчаларидаги 320 та ерли хонадонлар ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter