Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тропикамид», «Зардекс», «Регапен»: Тошкентда хавфли дориларни пуллаётган сотувчи ушланди

«Тропикамид», «Зардекс», «Регапен»: Тошкентда хавфли дориларни пуллаётган сотувчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «S.» МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчиси У.Х. ва бошқалар харидорга инсон саломатлигига кучли таъсир қилувчи 3 дона «Регапен» ва 2 дона «Зардекс» номли дори воситаларини жами 90 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида дорихонада муомалага киритиш учун сақлаб келинаётган 17 дона «Тропикамид», 19 дона «Регапен», 54 дона «Селофен» ва 63 дона «Зардекс» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасида 65 дона капсуладаги «Зардекс» дори воситаси қалбакилиги, шунингдек ушбу дори воситалари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг