Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турмуш ўртоғининг аламини фарзандидан олган аёлга иш очилди

Турмуш ўртоғининг аламини фарзандидан олган аёлга иш очилди

Фото: Қорақалпоғистон прокуратураси.

Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали аёл кишининг турмуш ўртоғига ҳақоратли сўзларни айтиб, фарзандини уриб ҳақорат қилганлиги ҳақидаги видео материал тарқалган.

Аниқланишича, 19 июл куни Қораўзак тумани, Қутли макон МФЙда яшовчи фуқаро П.Ж. Қозоғистон Республикасида ишлаб юрган турмуш ўртоғи К.С. билан юзага келган келишмовчилик натижасида, вояга етмаган фарзанди Т.Ж.га тазйиқ ўтказиб, уни ҳақорат қилганлиги тасвирланган видеони турмуш ўртоғи К.С.га телеграм мессенжери орқали юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.07.2023 йилда Қораўзак туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро П.Ж.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мазкур оилада тарбияланаётган уч нафар вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан уларнинг ҳолидан хабар олиниб, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда ички ишлар органларининг психолог хизмати ходимлари жалб қилинди.

Ҳозирда вояга етмаганлар Қозоғистон Республикасидан қайтиб келган отаси К.С.нинг қарамоғига топширилди.

Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг