Учта агентлик раҳбариятида ўзгаришлар бўлди
Ҳукумат қарорлари (53-, 54-сон, 03.02.2022 й.) билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:
- Шоҳруҳ Ҳамидович Раҳимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб;
- Улуғбек Патхидинович Қосимхўжаев Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, Рустамхон Камалханович Азизов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
Азиз Тўлқинович Ғофуров ҳамда Алексей Вадимович Сим Агентлик бош директорининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter